Уларнинг фойдаси

Пробиотик ва пребиотикларнинг фойдалари

Келинг, уларнинг фойдасини бирма-бир санаб ўтайлик.

Пробиотикларнинг фойдаси қуйидагилар:

— йўғон ичакка нормал микрофлора вакилларини киритишни — ўтишини, у ерда ривожланишини, кўпайишини таъминлайди. Шу билан бирга, зарарли бактериялар. вирусларнинг салбий таъсирини ёпади. Бу эса, дисбактериознинг йўқолишига олиб келади;
— дисбактериознинг яна такрорланишини олдини олиб, микрофлора ҳамда микроорганизмлар ўртасидаги фойдали мувозанатни тиклайди;
— нормал микрофлора бактериялари йўғон ичакдаги «компонентлар»ни эритиб, К витамин, биотин, ниацин ва фолия кислоталар бўлган — микронутриентларни сизиб ажратиб олади;
— қондаги холестерин моддасини камайтириб, ўтқоп кислоталардаги тузларни парчалайди;
— ҳазмни яхшилайди, ичакнинг мотор функциясини нормал ҳолатга олиб келади;
— қорин ғулдираши, метеоризм, колик, ич қотиш каби тартибсизликларни олдини олади;
— озуқани йўғон ичакка ўтиш вақтини оптималлаштиради;
— антибактериал дори воситалар таъсиридан келиб чиққан салбиқ оқибатларни йўқотади;
— антибиотиклардан кейинги ичак микрофлоасининг аҳволини яхшилайди;
— ўткир ичак инфекцияси таъсирида юзага келган ич кетишни тўхтатади.

Энди эса, пребиотикларга тўхталиб ўтамиз.

Пребиотиклар қуйидаги фойдаларни келтириб чиқаради:

— нормал микрофлора бўлган бифидо ва лактобактерияларнинг сонини 10 баравар ошириб юборади;
— ёмон микробларнинг кўпайишини олдини олади;
— йўғон ичак деворидаги ортиқча шилимшиқни камайтиради;
— йўғон ичакдаги битиш жараёнларини тезлаштиради;
— микрофлорадаги «кислотность» (рН) ни яхшилайди;
— аҳлат ҳажмини тўғирлаб, нормал ич келиш ҳолатини яратади;
— қорин дам бўлишнинг олдини олади;
— маҳаллий иммунитетни ошириш эвазига касаллик чақирадиган микробларнинг таъсирини камайтиради;
— ичакнинг нормал микрофлорасини тиклаб беради.

Кўриб турганингиздек, пробиотиклар ҳам пребиотиклар овқатни тўғри ҳазм қилдириб, ичак функцияларини яхшилаб, инсон саломатлигига терапевтик самара беради. Шунинг учун ҳам улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ равишда ишлатилинади.

ПРОБИОТИК ВА ПРЕБИОТИКЛАР ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР?

Дастлаб шуни билиб олайлик: улар икки хилда биологик тузилмалардир. Улар бир-бирлари билан узвий боғлиқликда терапевтик самарани келтириб чиқарадилар, номланишда бир-бирига ўхшаб кетади. Иккиси ҳам ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади. Ошқозон-ичак касалликларини даволашда, дисбактериоз, дискомфорт, метеоризм, қорин ғулдураши, ич қотиш, ич кетиш, спазм касалликларида самарали фойда беради. Таъсири беқиёсдир.

Фарқи шуки, пробиотик тирик микроорганизм бўлса, пребиотик органик боғлавчи. Масалан, мушукча ва сут орасида қандай фарқ бор, бу ерда ҳам худди шунақа.

Пробиотик ичак микрофлорасидаги микроорганизм бўлса, пребиотик ўша микрофлоранинг рисоладигидек ўсиши ва ривожланишини таъминловчи шароитдир.