Bifoval Baby
Bifoval baby ҳақида
Швейцариянинг Valentis AG корхонаси ишлаб чиқарган юқори сифатли ва фойдали бўлган Bifoval baby (Bifoval bebe) биологик фаол қўшимчасини таклиф этамиз. Ушбу маҳсулотни энди Ўзбекистонда ҳам харид қилиш мумкин. Таркибида сиз билган ўша лактобактериялар ҳамда бифидобактериялар бор.
Фарзандингизга 3 ёшдан бошлаб чайнаш ёки майдалаш орқали сув, сут ёки шарбат билан ичиришингиз мумкин. Ҳар куни 1 таблеткадан 2 марта бериш мақсадга мувофиқдир. Эрталабки ва кечги овқатдан 30 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади. Агар антибиотикларни қабул қилиш керак бўлса, 1 соат олдин болангизга Bifoval baby пробиотикини ичириб олинг. Ёки антибиотик ичилгандан кейин бериш мумкин.
Яна бир муҳим маълумот: белгиланган миқдордан («доза») ошириб бўлмайди. Унга озиқ-овқат ўрнини босувчи озуқа сифатида қарамаслик керак. Bifoval baby пробиотики болаларга ёқимли бўлиши учун қулупнай таъми қўшилган ҳолатда ишлаб чиқарилган.
Уни музлаткичда сақлаш шарт эмас.
Маҳсулотимизни “Uzum Market”, “Kid Point”, “Qamar tabobat” ҳамда Ўзбекистон бўйлаб дорихоналардан харид қилишингиз мумкин.